20 July 2011
22:42 - Маҳмуд Худойбердиев Тожикистонда яна исён қилса, ҳақиқий ўзбеклар уни қўллаб-қувватлаши керакмасми?
Тожикларнинг мустақил “Азия-Плюс” агентлигининг хабарига кўра, бугун матбуот конференцияси ўтказган Тожикистон Ички ишлар вазири Абдураҳим Қаххоров шу йилнинг биринчи ярмида мамлакат ҳудудларида Тожикистон миллий армиясининг собиқ полковниги Маҳмуд Худойбердиев раҳбарлигидаги “жиноятчилар гуруҳи”нинг аъзоси деб даъво қилинаётган 12 киши қўлга олинганини билдирган.

“Сўнгги икки йил ичида Худойбердиев гуруҳининг ҳужуми хавфи остида тожик милицияси доимий жанговор ҳолатда турибди”, дейди Абдураҳим Қаххоров.

Маълумки, 1998 йили Маҳмуд Худойбердиев раҳбарлигида Хўжандда исён кўтарилган ва Тожикистон тарафи бу исённинг мақсади Тожикистоннинг шимолий қисмини Ўзбекистонга қўшиб бериш деб баҳолаганди.

Аслида, ўшанда Маҳмуд Худойбердиевнинг шундай мақсади бўлганми, ҳозир у ўша ҳаракатини яна давом эттирмоқчими, маълум эмас. Булар хусусида ҳеч қандай ишонарли фактлар йўқ.

Тожикистон расмийларини эса тушуниш осон. Улар, бир тарафдан, Тожикистон аҳолисининг сал кам учдан бирини ташкил этувчи ўзбекларни иккинчи даражали миллат ҳолига тушириш учун ҳаракат қилмоқдалар. Қирғизистон жанубида ўзбекларнинг қирғин қилиниши уларни яна ҳам рағбатлартираётгани шубҳасиз. Иккинчи тарафдан, улар Маҳмуд Худойбердиев мисолида ўзбекларнинг ўзини ёмон ниятли кишилар қилиб кўрсатишга уринишмоқда.

Ўзбекистон ўзбеклари ичидан чиққан миллий хоинлар Салой Мадамин, Ёдгор Обид, тожикларнинг ичимиздаги ити Юсуф Расул, аҳмоқ акромийчи, миллат хоинлари билан ҳамкорлик қилиб, пастакашлигини ҳам кўрсатаётган Баҳром Шокировлар Тожикистон раҳбарларининг тегирмонига сув қуйиб, Маҳмуд Худойбердиевга қарши тош отишни одат қилиб олганлари ҳам маълум факт.

Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилинганидан кейин Ўзбекистон ўзбеклари ўзларини қорамоллардек тутаётган бир пайтда, тожикларнинг пилигини сал пасайтириб қўйиш учун Маҳмуд Худойбердиев каби шахсларнинг борлиги жуда муҳимдир. Унинг мақсади Тожикистон ўзбекларни ҳимоя қилиш бўлса, дунёдаги ҳар бир ҳақиқий ўзбек уни қўллаб-қувватлаши керак.