20 July 2011
20:10 -
Уйғурларнинг ватани Шинжонда нималар бўлмоқда?
2009 йил июнь ойида бўлган қонли воқеалардан кейин нисабатан тинчлик ҳукмрон бўлган уйғурларнинг мамлакатида яна тартибсизликлар бошланди. Жаҳон ахборот агентликлари турли-туман, кўпинча тасдиқланмаган хабарлар тарқатмоқдалар.
Ишончли манба ҳисобланадиган Reuters агантлигининг Хитой расмийларига асосланиб ҳозиргина тарқатилган охирги хабарида айтилишича, Шинжондаги тартибсизликлар оқибатида 18 киши нобуд бўлган. Уларнинг 14 нафари “исёнчи” уйғур, 2 киши полиция ходими, 2 киши гўёки уйғурлар тарафидан гаровга олинган кишилар. Бу тўрт кишининг миллати тилга олинмайди, аммо кўринишидан, улар хитойлар.
Хитой расмийлари аввалига полиция бўлимига темир таёқлар, пичоқлар ва Молотов коктейллари билан қуролланган террористлар ҳужум қилгани, 4 террорист ўлдирилганини билдириш билан чекланишганди. Қароргоҳи Германияда бўлган Жаҳон Уйғурлар Конгресси полиция бўлими олдида тинч намойиш бўлаётган пайтда полициянинг ҳужуми натижасида 20 нафар уйғур ўлдирилгани, улардан 6 киши отиб ўлдирилгани, 14 киши калтакланиб ўлдирилгани, бундан ташқари, 70 га яқин одам ҳибсга олинганини эълон қилгандан кейингина Хитой расмийлари қурбонлар сонини 18 га чиқаришган.
Жаҳон Уйғурлар Конгрессининг лидери Робия Қодир, у ҳозир АҚШда сиёсий муҳожирликда яшайди, Reuters агантлигига уйғурларда ҳеч қандай қурол бўлмаганини, ҳатто ёғоч таёқлар бўлмаганини гапириб, Хитой ҳукуматидан тинч аҳолига қарши террористик ҳужумларни тўхтатишни, уйғурларнинг маданий ва миллий борликларини ҳурмат қилишни талаб қилган.