13 July 2011
02:34 -
БМТнинг Бош котиби Пан Ги Мун режимбошимиздан миннатдор
Бугун мамлакатимизнинг барча расмий нашрларида БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг Президент Ислом Каримга йўллаган миннатдорчилик мактубининг тўла матнини чоп этилди. Ўзининг иккинчи марта бу рутба билан сийланганидан хурсанд Мун Ўзбекистон ҳукуматининг ўз номзодини қўллаб-қувватлаганидан боши кўкка етганини эътироф этган. Ўзбекистон ҳукумати на инсон ҳақлари ва на бир бошқа соҳада тишини крсатмаган бу шахсни қўллаб-қувватлашдан ҳар томонлама манфаатдор, дейди мухбиримиз.
Шуни ҳам айтиш керакки, дунёнинг биронта мамлакатида шунчаки расмиятчилик учун юбориладиган бундай ташакурномаларнинг тўла матни Ўзбекистонда каби эълон қилинмайди. Жуда нари борса, бундай мактуб келгани эслатиб ўтилади, холос.