12 July 2011
22:05 - Толибларнинг қўли Афғонистон президентининг амаки-, хола- ёки тоғаваччасига етиб келдими?
Ҳамид Карзайнинг мамлакат жанубида катта таъсир кучига эга бўлган яқин қариндоши Аҳмад Вали Карзай бугун ўз қўриқчиси томонидан отиб ўлдирилган. Аҳмад Валининг президентга қандай қариндош эканлигини ўзбекчада изоҳлайдиган сўз йўқ. У Ҳамида Карзайга қайси тарафдан қариндош эканлигига қараб, унинг амакиваччаси, холаваччаси ёки тоғаваччси бўлади.

Аҳмад Вали Карзай Қандоҳор вилоятидаги уйида ўз қўриқчиларининг командири Муҳаммад Сардор томонидан отиб ўлдирилган. Унинг бошқа қўриқчилари дарҳол Муҳаммад Сардорни ҳам отиб ташлашган.

Аҳмад Вали Карзай аввалари коррупция ва гиёҳ савдосида айбланган одам бўлса ҳам, амалда шунчалик кучлик бўлганки, вилоят ҳокими Tурялай Веса феълан унинг қўл остида ишлаб юрган экан.

Толибон дарҳол бу ишни ўзи уюштирганини эълон қилди, аммо бунга ишониш қийин. Кўринишидан, бу мафиячи одам ички ҳисоб-китобнинг қурбони бўлди. Ҳамид Карзайнинг ҳам оқибати шундай бўлмасмикан?

Эслатиб ўтиш керак, бир вақтлар Ҳиндистон бош вазири Индира Ганди ва кейинчалик унинг лавозимини олган ўғли Ражиб Ганди ҳам ўз қўриқчилари тарафидан ўлдирилган эдилар. Бу дунёда ҳеч кимга ишониб бўлмайди, шекилли.