13 July 2011
02:53 - Кеча Туркманбошининг дардига шерик бўлган Ислом Карим бугун Кремлга таъзия телеграммаси йўллади
Татаристонда “Булгария” теплоходининг чўкиб кетиши билан боғлиқ фожиа юзасидан Ислом Карим Россия Президенти Дмитрий Медведевга таъзия жўнатди. Унда: “Кўплаб одам нобуд бўлган “Булгария” туристик теплоходининг фожиали ҳалокати ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Самимий ҳамдардлигимизни қабул қилгайсиз....” дейилади.

Эслатиб ўтамиз, 208 йўловчиси бор бўлган теплоход ўтган куни пешинда Волга дарёсининг Татаристонда ўтадиган қисмидаги сув омборида сабаби ҳали ҳам маълум бўлмаган ҳалокатга учраб, чўкиб кетганди. Юздан ортиқ кема йўловчиси, уларнинг ичида болалар кўп, ҳалок бўлди.