10 July 2011
05:42 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Ургут бозори масаласини ҳал қилиб беринг...”
Биз бир неча йиллардан буён Янги буюм бозорида тадбиркорлик билан шуғилланиб келиб, уй рўзғоримизни шу бозор орқали тебратиб келмоқда эдик. 2011 йил июнь ойида янги қурилган Савдо комплекси бозорида ҳокимият томонидан кўчирилган бозорлар ичида “Панфилов” бозори ва Тошкент бўлим бозорларида савдо қилиб юрган тадбиркорларимизга ҳозирга қадар бозор маъмурияти томонидан савдо қилишимиз учун ер ажратиб бермади.
Бизларни кўчириб келгандан кейин рўйхатда кўрсатилмаган ер майдонини кўрсатиб, “мана шу ер майдони сизларники...” деб, Ургут бозори раиси Ҳамидов Дилшод, туман ҳокими ўринбосари Алиев Шуҳрат, туман Солиқ инспекциясини бўлим бошлиғи Эргашев Ҳикмат шу ерда савдо қилиш учун сизларга рухсат берилди, дейишдилар.
Биз тадбиркорлар ўз кучимиз ва ўз маблағимиз билан шу ер майдонини текислаб, қум тўкиб ва асфальт ётқизиб тўғирладик. Энди эса шу ер майдонида ҳам, Олмос ака деган инсон ўз шахсий манфаатини ўйлаган шахс бу ер-майдонлари менга қарашли деб бизларга тазйиқ ўтказмоқдалар. Бу дўқ-пўписаларни биринчи бўлиб Ургут шаҳрининг айрим махалла комитетрлари келиб, бизларга айта бошлади. Масалан, юқори Каланга маҳалла ва Навбоғ маҳалла оқсоқолллари бизга бу ерга савдо қилинмайди ва бу ер бировга тегишли, деб айтдилар. Натижада тўполонлар тинмаяпти, бир неча марта исёнлар бўлди. Милисабозлик бўлди.
Энди биз раҳбарлардан бизнинг ҳал бўлмаган масалаларимизни одилона ечиб беришингизни илтимос қилиб қоламиз. Хатимиз сайтингизда чоп қилинса, муҳтарам Президентимиз уни ўқиб, масалани ҳал қилишларига ишонамиз.
Р. Холидов, Ў. Эргашева, Г. Ҳазратқулов ва бошқалар (жами 161 имзо)
Самарқанд вилояти Ургут тумани