10 July 2011
06:13 -
“Ўзтрансгаз” компанияси акциядорларга 106,34 миллон сўмлик дивидент тарқатади
Бу акциядорлик ширкатнинг ўтган куни бўлиб ўтган умумий мажлисида 2010 йил учун акциядорлага ажратилган мазкур маблағ, яъни 106,34 миллон сўм (40 000 АҚШ доллари атрофида - Ҳаракат) мажлисдан кейин давом этадиган зиёфат харажатларини зўрға қоплайди. Гўё, ўзларини рисоладигидек ишлаётгандек кўрсатиш мақсадида бўлинадиган дивидентлар аслида расмиятчиликдан бошқа нарса эмас.
Аммо, асосан саройга яқин шахслар, мафияга дахлдор кимсалар бўлган бу ширкатнинг акционерлари миллионлаб долларлик фойдани дивидентлардан эмас, коррупцион йўллар билан халқнинг чўнтагидан олишлари бугунга келиб сир бўлмай қолган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳукми билан 11 йилга қамалган ширкатнинг собиқ раҳбари Иркин Вагаповнинг бўйнига талон-тарожлик туфайли қўйилган жариманинг ўзи бугун эълон қилинган расмий дивидент миқдоридан бир неча марта баланд, дейди мухбиримиз.