10 July 2011
03:12 -
Иш ҳақи ошди, одамлар бундан хурсанд эмас, чунки, нархлар ҳам ошади
Бугунги маҳаллий газеталар президент Ислом Каримнинг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни ошириш ҳақидаги Фармонини чоп қилди. Унга кўра, шу йилнинг 1 августидан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар 15 фоизга оширилади. Яъни аввал 49 000 сўм атрофида бўлган энг кам иш ҳақи энди 57 200 сўм (23 АҚШ доллари - Ҳаракат) қилиб белгиланган. Бу пулга бозорда уч килограмм гўшт сотиб олиш мумкин.
Энг ёмони, ойлик маошлари оширилиши муносабати билан маиший тўловлар, хизмат кўрсатиш, ёқилғи-мойлаш материаллари, бензин ва бошқа турдаги эҳтиёжбоп товарлар нархи ошади. Шу боисдан ҳам кишилар президентнинг бу каби тутуриқсихз фармонларидан юрак олдирган, дейди мухбиримиз.