06 July 2011
02:43 - Ўзбекистонда гўшт ва гўшт маҳсулотларига бож тўловлари оширилди
Мамлакат бозорларида гўшт нархи осмонга сапчиётган бир пайтда ўзини иқтисодчи деб ҳисобловчи Президент Ислом Карим гўшт ва гўшт маҳсулотлари қўйиладиган бож ставкаларини сезиларли оширди. Ўзининг калтафаҳмлигини миллий бозорни ҳимоя қлиш билан изоҳлаётган юртбошининг бу қарори мазлум халқни яна-да тушкунликка туширмоқда. Бозорда гўшт нархи яна қимматлайди. (Ҳозирда бир кило қўй гўшти 18 000 сўм ёки 10,1 АҚШ доллари, товуқ гўшти эса 10 000 сўм (7 АҚШ доллари атрофида, валюта курси расмий саррофликка нисбатан - Ҳаракат) бўлиб, кейинги ҳафтада бу миқдорнинг яна ошиши кутилмоқда.

28 июнь куни эълон қилинган қарорга мувофиқ, озиқ-овқат ва хўжалик молларига маҳсулот бож нархининг 30 фоизи миқдори ёки ҳар килосига 1 ва 2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда бож солиғи оширилиши белгиланган.