06 July 2011
03:11 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Ўрислар ахборот тарқатишда яна кечикди, тўғрироғи, уларни ўзбеклар алдашди...
Ўзбекистоннинг коррупционер раҳбарлар билан боғлиқ сиёсатини ёритувчи ўрис нашрлари “Ўзгазтранс” ширкатининг собиқ раҳбари Иркин Вагаповнинг 11 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақидаги хабарни тарқатди. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналарига иқтибосан тарқатилган бу хабар бирмунча кечиккан бўлиб, Иркин Вагапов жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг шу йил мартдаги ҳукми билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, авлат мулкларини талон-тарож қилиш ва коррупцияда айбланиб, ўтган йил октябри сўнгида ҳибсга олинган Вагапов ҳозирда Товоқсойдаги колонияда жазо муддатини ўтамоқда, дейди мухбиримиз.

Эслатиб ўтамиз, ўрисларнинг “Интерфакс” ахборот агентлиги ўтган ҳафтада ҳам “Ҳизбут-таҳрир” диний радикал оқимига мансубликдан айбланган шахсларнинг қамалиши борасидаги ўтган йилги маълумотни янги сифатида тарқатган. Афтидан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари энди ўз маънавий раҳнамолари бўлган ўрислар ва уларнинг ахборот агентликларини ҳам алдашга ўтибди чоғи.

“Ҳаракат” агантлиги Иркин Вагапов бир қатор ҳамтовоқлари билан қамалганини ўтган йил 3 ноябрь куни эълон қилган эди.