06 July 2011
02:10 - Шерали Жўраевнинг АҚШдаги концерт дастури очкўзлиги туфайли қолдирилдими?
Мустақиллик учун кураш бошланган ойларда “Бирлик”нинг митингларини тўхтатишда Ислом Каримга фаол ёрдамчилик қилган миллий хоинларимиздан бири, таниқли ҳофиз Шерали Жўраевнинг АҚШда ўтказилиши мўлжалланган концерт дастури қолдирилди. Гап шундаки, концерт продюссери Феруза Муродова Нью-Йоркда ўтказилиши мўлжалланган концерт учун ҳофиз билан 50 000 АҚШ долларига шартнома тузган, шартнома кучга киргач, виза олиниб, сафар тадориги кўрилаётган паллада у лафзидан қайтибди.

Келишилган маблағни кам деган баҳона билан шартномани бузган ҳофиз ташкилотчиларни ўнғайсиз аҳволга қўйди. АҚШда чиқадиган “Bukharian Times” газетаси бу концерт дастури ҳақида жамоатчиликка маълум қилиб, хоиннинг хориждаги шинавандаларини хурсанд қилган эди, дейди шоу-бизнес олами янгиликларини ёритувчи Сайёд интернет портали.

Мухбиримизнинг фикрича, Шерали Жўраев АҚШда “Бирлик” тарафдорлари Абдураҳим Пўлатнинг ҳофизни сотқинликда айблаб ёзган мақоласини унинг концерти пайтида тарқатадилар, деб қўрққан. Тўғри қилган.