05 July 2011
21:42 - Тошкентда иккинчи сотувдаги уй-жой нархи тушмоқда, сабаб нима?
Шу йилнинг беш ойи ичида иккинчи сотувдаги уй-жойнинг нархи бир квадрат метр учун 526 дан 478 долларга, яъни 10 фоизга тушган. Сўнгги йил ичида эса, бир квадрат метрнинг нархи ҳатто 14,5 фоизга тушибди. Нарх тушишини Тошкентнинг туманлари, ўй-жойнинг шаҳар марказидан узоқ-яқинлиги каби кўрсатгичларга қандай боғлиқлигини тафсилотлари билан ўрганган Avesta Research аналитик маркази бир саволга жавоб қидиришни унутган. Бу савол – Нарх тушишининг сабаби нима?

Аслида, бу саволнинг жавоби аниқ, дейди мухбиримиз. Нарх тушишининг сабаби – пойтахт ва Тошкент вилоятида фуқаролар учун вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтиб яшашнинг чекланишидир. Бундай чекланиш туфайли, Тошкентга яшаш учун келаётганларнинг сони кескин камаймоқда, уй-жой нархи тушмоқда.

Ўзбекистон ҳукуматининг ўйламасдан қилаётган бу иши мамлакатнинг иқтисодий рифожланиши йўлида катта тўсиқ бўлади. Натижа дарҳол эмас, бир неча йилдан кейин кўзга кўринишга бошласа керак.