05 July 2011
22:03 - Бу дунёга нима бўлди ўзи: Туркиялик киши севмаган партиясига овоз берган укасини ўлдирди
Бу воқеа Туркияда парламент сайловлари бўлган кун - шу йил 12 июнда Измир шаҳрида юз берган экан, аммо у бугунгина кенг жамоатчиликка маълум бўлди.

Ўша куни ҳокимиятдаги исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партиясига овоз бериб ўйга келган 43 ёшли Невзот С. исмли киши - 41 ёшли Ниҳот С. исмли укаси (расмда) ва Қосим Ч. исмли жияни мухолифатдаги сўл қанотли Жумҳурият Халқ Партиясига овоз беришганини ўргангач, улар билан баҳслашишга тушибди ва жаҳл устида уларни пичоқлабди. Қосим Ч. ярадор бўлиб қутилган бўлса, Ниҳот С. касалхонада ўлибди.

“Мен яхши кўрмаган партияга овоз берганларидан жаҳлим чиқиб, ўзимни тутолмасдан уларни пичоқладим” деган Невзот С. ўзи бориб полицияга таслиб бўлибди ва ҳибсга олинибди. У умр бўйи қамоқ жазоси олса керак, дейди бу ҳақда хабар берган “Миллиёт” газетасининг мухбири.