05 July 2011
12:44 - Белорус Ҳарбий Академиясини бу йил битирганлар ичида 10 нафар Қозоғистон офицери бор
Кеча президент Александр Лукашенконинг иштирокида Белорус Ҳарбий Академиясини шу йил битирганларни қутлаш маросими бўлди, дейилади бу мамлакатнинг расмий ахборот воситалари тарқатган хабарларда. Александр Лукашенко ўз нутқида битирганлар ичида 10 нафар Қозоғистон офицери борлигини алоҳида урғулаган. “Белорус, Россия ва Қозоғистоннинг Божхона Иттифоқи тузилиши билан ўзаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланади”, деган Белорус президенти қозоқ ва белорус халқларининг дўстлиги иқтисод билан бир қаторда икки мамлакат хафсизлиги соҳасида ҳам яна-да муҳимроқ роль ўйнашга бошлашини таъкидлаган.