29 June 2011
23:15 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Гаппи пўс калласини айтиш, Суҳробжонни узоқроққа отиш керак
Энди, гаппи пўс калласи шу. Бу болани сирини очиб қўядиган нарсанинг гувоҳи бўлиб қолдим, анча одам кўрмаган билмаган ўша воқеани сизлар ҳам очиб ташлайлар.

Тошкентда қирғизлар элчилиги шу ойнинг 10-чисида протест қилинганини Озодлик сайтидан ўқидим. Ёзиб қўйибди бу протестни Эксперт Ишчи Гуруҳи ва Эзгулик қилди деб. Ҳа биринчи ишчи гуруҳи дейилган. Яна биринчи ўринда ўша баччани оти ёзилган Суҳроб Исмоилов деб.

Бир неча соатдан кейин яна кирсам ҳамма нарса ўзгариб қопти. Этиборам бермасдим кейин сизларни сайт бу ҳақда ёзмаса. Аҳмоғам тушунадию бу нарсаларни баччанинг ўзи уюштирган. Ўша пул берганларга ҳисобот бериш учун шундай қилган. Озодлик ким нима деса ўзгартирвурадими тағин билмадим.

Абдураҳим аканинг куйиб пишиб ёзганларидан тушундим, масала жиддий, миллий, ўзбек масаласи. Ўшани учун ўйладим-ўйладим кейин буни ёзяпман. Ҳамма билсин энди. Бўлдида энди. Қачонгача пулли деб биз ўзбекларни сотиб юришади ипирисқилар.

Отим Ўзбек
Ўзбекистон ташқарисида яшаяпман ҳозирча