26 April 2011
03:37 - Тошкентга яна бир евроделегация келмоқда
“Озодлик” радиосининг ҳуқуқ ҳимоячиси Суҳроб Исмоиловга таянаб билдиришича, эртага Европа Иттифоқи Парламентининг Ташқи алоқалар қўмитаси делегацияси Тошкентга келади ва бир қатор учрашувлар ўтказади. Мамлакат расмийлари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш хусусида сўзлашадиган еврорасмийлар фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашишар экан.

“Ташриф давомида Европа Парламенти делегацияси аъзолари Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказиши режаланган. Бизнинг Эксперт Ишчи Гуруҳи вакиллари, хусусан, мен ҳам эртага учрашувга таклиф қилинганман”, - деди С. Исмоилов радиомухбирга.

Маълумки, ўтган йили июнь ойининг бошларида Брюсселда Ўзбекистон демократик мухолифатининг “Бирлик” лидерларидан бири Пўлат Охун бошчилигидаги ҳайъати билан учрашган Европарламент Ташқи алоқалар қўмитаси раҳбарлари бу каби учрашувларни Ўзбекистонда ҳам давом эттиришга ваъда бергандилар. Кўринишидан, аввалари ҳам бўлгани каби, Ўзбекистон ҳукумати Тошкентдаги учрашувни хўжа кўрсинга маҳаллий масхарабозлар билан ўтказтиришга муваффақ бўлган. Суҳроб Исмоилов бошчилигидаги Эксперт Ишчи Гуруҳи айнан масхарабозлардан иборат эканлиги ҳаммага маълум.