29 June 2011
06:28 - Франциянинг Молия вазири Халқаро Валюта Фондига раҳбар бўлди
Кеча Халқаро Валюта Фондининг раҳбари этиб, Франциянинг Молия вазири Кристин Лагард сайланди, деб хабар беради Reuters агентлиги. Бу ҳақда тарқатилган Фонднинг баёнотида, жумладан, шундай дейилади: “Халқаро Валюта Фондининг Ижроия Кенгаши Кристин Лагардни ижрочи директор ва Ижроия Кенгаши раиси лавозимига 5 июлдан бошланадиган беш йиллик муддатга сайлади.”

Унининг номзодини АҚШ, Россия, Хитой ва Бразилия қўллаб-қувватлади.

Жаҳон матбуотидаги хабарларга кўра, Халқаро Валюта Фондининг раҳбарлигига Кристин Лагарднинг сайланиши осон бўлмади. Ривожланаётган мамлакатлар бошқарувга яна европалик келишини исташмаган. Парда орқасидаги кураш доирасида уларга жиддий ваъдалар берилган. Уларнинг асосийларини Кристин Лагард сайлов олдидан расман очиқлади. Масалан, бундан буён ривожланган давлатларнинг бу Фондни бошқаришдаги роли оширилади, Хитой Фонднинг фаолиятига таъсир кўрсатиш бўйича учинчи кучга айланади.

Маълумки, бу лавозим аввалги раҳбар Доминик Стросс-Кан сексуал жанжал бўйича устидан тергов бошлангандан кейин истеъфога кетиши натижасида бўшаган эди.