29 June 2011
05:25 - Ислом жангариларининг аҳволи: Ўзбеклар паранжига ўралиб, НАТО устидан ғалаба қозонмоқчилар
Афғонистонда террорга қарши уруш олиб бораётган НАТО вакилларининг билдиришича, Қундуз шаҳрида кеча кечаси ўтказилган махсус операция натижасида, паранжи кийиб олиб юрган, тўғрироғи, яшириниб юрган, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг лидери қўлга олинибди. Хабарларда қўлга олинган одамнинг исми, у қандай лидер эканлиги тилга олинмайди.

Маълумки, бу Ҳаракатнинг асосчиси ва биринчи раҳбари Тоҳир Йўлдош ўлдирилгани ҳақида кўп марта хабарлар тарқатилган, лекин сўнгги йилларда у ўзини ҳеч қаерда кўрсатмагани учун, у ростдан ҳам ўлдирилган деб ҳисобланарди. Кеча қўлга олинган одам Тоҳир Йўлдошнинг ўрнини олган навбатдаги жангари, ёки Ҳаракатнинг минтақавий раҳбарларидан бири бўлса керак.