29 June 2011
16:07 -
Мисрда яна тўпалонлар бошланди, "Ҳаракат" буни аллақачон башорат қилганди
Чоршанбага ўтар кечаси Миср пойтахти Қоҳиранининг Ҳусни Муборакни йиқитиш талаби билан ўтказилган намойишлар туфайли жаҳонга машҳур бўлиб кетган Таҳрир майдонида яна тўпалонлар бошланди. Бу ерга йиғилганлар Ҳусни Муборак ва унинг одамлари устидан тезроқ суд бошлашни талаб қилдилар, полицияни тошбўронга тутдилар. Полиция кўз ачитувчи газ ишлатишга мажбур бўлган, сони унчалик кўп бўлмаган намойишчилар (бир неча юз киши) тарқатиб юборилган.
Намойишчиларни тушуниш мумкин. Ўн-юз минглаб одамлар майдонларга чиқиб, юзлаб қурбонлар бериб, инқилоб қилгандилар. Аммо, янги ҳокимият яна эски одамларнинг қўлида. Муборак устидан суд 3 августда бошланиши керак. Лекин янги ҳукумат уни қутқариш йўлларини қидириш билан овора. У саратон касалига чалингани ҳақидаги гап-сўзлар ҳам бекорга тарқатилмаяпти.
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг яхши ташкилотлашмаган, таниқли лидерлари бўлмаган оммавий норозиликлар узоқ муддатли муваффақиятларга олиб келолмаслиги ҳақидаги фикри мутлақо тўғри бўлиб чиқмоқда. Жамиятда жиддий ўзгаришлар қилиш учун жиддий тайёргарчилик кўриш лозим.