17 June 2011
03:12 -
Россиядаги мардикор юртдошларимиз ўлим ҳолатлари кўпаймоқда
Ўша ерлик манбадан олинган хабарга кўра, Қашқадарёнинг Муборак туманида сўнгги бир ҳафтада Россиянинг турли ўлкаларида мардикорлик қилган 3 нафар юртдошимизнинг тобути келди. Ҳали уйланмаган, 27 ёшли Алов Дилшоднинг фожиали ўлими муборакликларни ларзага солди. Яна икки ўлим сабаби ҳам фоижали бўлиб, юртдошларимизнинг бирини машина уриб кетган, иккинчиси кўп қаватли иморатдан йиқилиб жон берган.