17 June 2011
02:45 -
Тошкентда ўқ отган ширкайф аскарнинг иши судга чиқди
Аввалги хабарларимизда Ўзбекистон Муфодаа вазирлигига қарашли махсус қисм аскари А. Фазиловнинг ширкайф ҳолатда ўқ узгани ва сўнгра жавобгарликка тортилгани ҳақида ёзгандик. Пенсияга чиқиш арафасида содир бўлган бу ҳодиса аскарга қимматга тушди ва унинг иши Ўзбекистон Республикаси Олий Ҳарбий судида кўрилмоқда. 45 яшар аскар револвьер магазинидаги 8 та ўқнинг 3-4 тасини хусусий кафеда, қолганларини тунда Қўйлиқ кўприги устидан пастга қарата отган. Бахтли тасодиф туфайли туфайли безарар кетган ўқ гильзаларини ўша куннинг ўзида ҳарбий қисм аскарлари йиғиштириб олиб кетилган. Аскарга 7-8 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.