17 June 2011
03:48 - Куннинг латифаси: “Уйғон, Ўзбекистон” уйғонганмиш...
Ўзини ёшлар харакати деб атаган бу лўттибозлар Фарғона водийсида шижоатли, Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган ёшларни йиғиб, мажлис ўтказгани ҳақида хабар тарқатибди. Қўқонда ўтган мажлисга Фарғона, Марғилон, Наманган ва Андижондан келган бир неча ўнлаб ёшлар қатнашибди. Тафсилотни хабар ичида биргина исми-шарифни кўриш мумкин: Содир Аминов! У водийлик ёшларнинг “Уйғон, Ўзбекистон” ҳаракати раҳбари этиб сайланибди.

Шунингдек, “Уйғон Ўзбекистон” ёшлар харакати Европада истиқомат қилаётган ўзбекистонлик фуқароларни хам бир мақсад йўлида бирлаштириб, ҳаракатнинг Польша бўлимини тузибди. Бу йиғинга келган (одам қуригандек) қўқонлик Исмоил Дадажон ва тошкентлик Набижон Норбўта муҳожир ёшларга ўз тажрибаси ҳақида гапириб берибди. Бу ерда ҳам биргина исм-шариф бор: Равшан Холбеков! У ҳаракатнинг Польша бўлимини бошқараркан. // Латифанамо бу хабар “Исёнкор” деб аталган блогдан олинди