17 June 2011
01:54 - Ўзбекистон хуфялари Афғонистонга қарата ўқ отди
Бу мамлакатдан келаётган икки наркоташмачини йўқ қилиш мақсадида уюштирилган операцияда чегара бузувчиларнинг бири қурбон бўлди, иккинчиси афғон тарафга қочиб қолди. Йўл-йўлакай олинган чарм қопчада 29 килограмм наркотик ва жанговар патронлар билан тўлғазилган ПМ пистолети топилди. Ҳодиса юзасидан ҳар эҳтимолга қарши жиноят иши қўзғатилган.

Бу ҳақда хабар берган news.olam.uz сайти хабар манбаини кўрсатмаган.