17 June 2011
01:31 - Истиқлол туҳфаси: бозорда гўшт-ёғ нархи осмонга сапчиди
Бугун пойтахт бозорларида янги сўйилган қўй гўшти 16,5 минг сўм (7 АҚШ доллари атрофида - Ҳаракат), мол гўшти 15,3 минг сўм ва 1 литр пахта ёғи 5,5 минг сўмга сотилди. Ўзбек сўми муомалага кирган йиллардан буёнги давр учун бундай кўрсаткич, яъни қимматчилик ўзига хос рекорд натижадир. Кўринишидан, у ҳали кўп марта янгиланади. Қўй боқиб, гўштга тўймаётган, пахта экиб, унинг ёғига етолмаётган ўзбекларни бу ҳолда жиғибийрон, дейиш унчалик тўғри бўлмайди. Боиси одамлар бу каби юрак ўйноғига кўникиб улгурди.