17 June 2011
02:27 -
Ўзбекистон ҳукумати ўз қишлоқларига эмас, Покистонга электр энергияси бермоқчи
Мамлакатимизнинг Покистондаги дипломатик миссияси раҳбари Ойбек Усмонов Ўзбекистон бу мамлакатга 800 мВт электр энергияси етказиб беришга тайёрлигини айтиб мақтанибди. Бу ҳақда Ассошиэйтед-Пресс хабар қилди. Элчимизнинг Покистон Савдо-саноат палатаси федерацияси президенти Ғулом Али билан учрашувидаги бу гапи покистонликларни хурсанд қилган. Боиси Пешавор орқали экспорт қилинадиган электр энергияси нархи сезиларли даражада паст.
Ҳатто яқин орада Исломобод ва Тошкент ўртасида Покистонга 1000 мВт электр экспорт қилиш борасида музокаралар бошланармиш. Мамлакатимиз вилоятларида электр энергиясига нисбатан тақчиллик ортаётган ҳозирги палладаги Ўзбекистон ҳукуматининг бу ишбилармонлиги ғурури ўлиб бораётган одамларнинг устидан шунчаки кулишдир, дейди мухбиримиз.