17 June 2011
01:13 -
Ўзбеклар Ўзбекистондан қочишни ўйлар экан, 700 минг қозоқ Қозоғистонга келиб, ватандош бўлди
Маълумки, Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг “Янги уй қурмасдан, эскисини бузма” шиори остида олиб бораётган хато сиёсати туфайли, Ўзбекистон мустақиллик йилларида моҳиятан янгиланмади, мамлакат тубанликка дучор бўлди, ўзбеклар Марказий осиёдаги лидерлик ролини ҳам йўқотдилар, аҳоли қашшоқлик гирдобида қолди. Ҳукуматимиз Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилинишига кўз юмиши натижасида ўзбекларга ҳеч ким миллат сифатида қарамай ҳам қўйди. Натижада, Ўзбекистон ўзбекларининг мутлақо кўпчилиги мамлакатдан қочиш йўлларини излаш билан овора. Меҳнат муҳожири сифатида яқин ва узоқ чет элларга келган ўзбеклар имкон бўлиши билан ўша ерларда ватандошлик олмоқдалар. Сўнгги йилларда ўн минглаб ўзбекистонлик ўзбеклар ватандан айрилдилар.
Айни замонда, қўшнимиз Қозоғистонда мутлақо тескари жараёнлар кетмоқда. Бу мамлакатнинг Давлат Котиби Канат Саудабаев раҳбарлигида бугун Қозоғистон президенти қошидаги Ватандошлик масалалари бўйича комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлди ва 23 минг кишига Қозоғистон ватандошлиги беришга қарор қилинди. Нурсултон Назарбоев бу қарорни тасдиқлагач, у дарҳол кучга киради.
Канат Саудабаевнинг айтишича, мустақиллик йиллари 700 минг (!!!) киши Қозоғистон ватандошлигини олган. Булар асосан шу пайтгача чет элларнинг ватандошлари бўлган қозоқлардир.
Икки қўшни мамлакат ўртасидаги бундай ноўхшашликни шарҳлашга ҳам ҳожат йўқ. Ҳамма нарса шундоқ ҳам тушунарли.