09 June 2011
05:41 -
Барак Обама 2012 йил сайловида қаршисига чиқиши мумкин бўлган республикачи рақибидан олдинда
АҚШ иқтисодининг келажаги хусусида андишалар борлигига қарамасдан, жорийдаги президент Барак Обаманинг рейтинги 2012 йил президент сайловида ўзига рақиб бўлиши мумкин бўлган республикачларникидан анча юқоридир. Reuters агентлиги ўтказган сўровнома натижалари шуни кўрсатмоқда. Бу натижалар кеча эълон қилинди.
Обамани қўллаб-қувватлайдиганлар даражаси май ойи сўровномаларидан кейин 1 фоизга ортиб, 51 га чиқибди. Республикачиларнинг шу кунлардаги энг популяр сиёсатчиси, кейинги сайловда номзод бўлишини эълон қилиб бўлган Массачусетс штатининг собиқ губернатори Митт Ромнейнинг рейтинги 38 фоиз экан.
2008 йил президент сайловида Обамага ютқазган Жон МакКейннинг вице-президент сифатидаги жуфти бўлган Сараҳ Палиннинг рейтинги 22 бўлибди.