09 June 2011
04:45 - “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноят яна суд томонидан жазоланди
Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Дилбар Исроилова шу йилнинг 23 майдаги қарори билан ўзларини ҳуқуқ ҳимоячилари деб ҳисобловчи Ольга Краснова ҳамда Виктория Баженовалар фойдасига “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятдан 300 000 сўм жарима ундириш ҳақида қарор чиқарган эди. Юқорининг топшириғи билан қарор чиқарган бечора судья қанчалар бемантиқлигини ўзи ҳам тушунмаса керак.

Миршаблар манфаатларининг ифодачиси бўлган бу “ҳуқуқ ҳимоячи”ларини гўё Васила Иноят ҳақорат қилганмиш. Сўнгги бир йилдаги бу каби қарорлар сони 5 тага етди, жарималар миқдори эса миллионни қоралаб қолди, дейди жамият вакили.

Васила Иноят апелляция тартибида юқори судга мурожаат қилган, чунки, бу “ҳуқуқ ҳимоячилари”дан ҳуқуқий майдонда ўзини ҳимоя қилиш унинг ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги бурчидир. Бу суд жараёнларининг ўзи эса, Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат қуриш йўлидаги қадамлардир. Гарчанд, бу жараён кўп вақтни олса ҳам, бу иш қилиниши керак.

Васила Иноятнинг мамлакат ичидаги кураши чет элларга чиқиб олиб, ҳеч ким ўқимайдиган сайтларда фаолият юритаётган псевдо- ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчиларга дарс бўлиши керак.