09 June 2011
03:20 -
Ғалла хирмонларининг чўғи паст, гуруч нархи ошмоқда
Мамлакатда етиштириладиган ғалла миқдорининг қарийб 20 фоизини берадиган Қашқадарёда ҳосилдорлик кутилганидан ҳам бир неча баробар паст. Ғалла йиғим-терими бораётган айни кунларда ўртача ҳосилдорлик 15 центнердан ошмаяпти, ваҳоланки, одатда 30-35 центнер бўларди.
Фермерларнинг 90 фоиздан ортиғи давлатга ғалла сотиш режаларини уддалай олмаслиги маълум бўлди. Қурғоқчил келган бу йилги ҳосил миршаблар назоратида омборларга жойланмоқда. Фермерларнинг ўзи эса етиштирган маҳсулотидан қуруқ қоляпти. Қурғоқчиликдан зарар кўрган воҳа вилоятларининг аксариятида шу аҳвол, дейди мухбиримиз.
Яна бир мухбиримиз бозорларда гуруч нархининг кескин ошиб бораётгани ҳақида ёзибди. Йилнинг қурғоқчил келиши муносабати билан сўнгги бир ой ичида гуруч нархи салкам 50 фоизга кўтарилган ва бу ўсиш давом этмоқда. Пайкалларда гуруч заҳираси деярли йўқлигини инобатга олсак, мустақилликнинг 20 йиллиги тантана қилинадиган кунларда ош дамлаб ейиш қийин бўлиб қоладиганга ўхшайди.