08 June 2011
21:14 -
Туркияда якашанба куни бўладиган парламент сайловлари арафасида нисабатан осойишталик, чунки ғолиб аввалдан маълум
Буни Туркия демократиясининг ғалабаси дейиш мукин. Парламентга кириши аниқ бўлган 3 партия лидерлари бир-бирларини шок терапияси усуллари билан танқид қилсалар ҳам, ҳақоратларга ўтиб кетиш ҳоллари жуда.
Бу уч партия қуйидагилар: ҳозир ҳокимиятда бўлган исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП), қурувчиси Отатурк бўлган сўл қанотли Жумҳурият Халқ Партияси (ЖҲП) ва марказчи-муҳофазакор Миллиётчи Ҳаракат Партияси (МҲП).
Сайлов масалалари билан шуғулланадиган маҳаллий ва ҳатто халқаро ташкилотлар ҳамда турли экспертларнинг фикри бир ердан чиқмоқда: Сайловларда АТП ғалаба қозонади, 48 фоиз атрофида овоз олади. Иккинчи ўринда ЖҲП, 30 фоизга яқин овоз олади, у 30 дан ошолса катта муваффақият қозонганини гапириш мумкин бўлади. МҲП эса 10 фоиздан бироз кўп овоз олади.
Туркия қонунларига кўра, парламентда жой олиш учун партия 10 фоиз ёки ундан кўп овоз олиши керак. 10 фоизли тўсиқни ўтолмаган партияларга берилган овозлар, тўсиқдан ўтган партиялар ичида уларнинг ўзи олган овозларга пропарционал шаклда тақсим қилинади. Шуни ҳисобга олсак, АТПнинг парламентдаги депутатларининг сони умумий депутатлар сонининг ярмида кўп бўлиши аниқ. Демак, у янги ҳукумат тайинлаш, турли қонунлар чиқариш ҳаққига соҳиб бўлади. Аммо, унинг якка ўзи Конституцияни ўзгартиришга етадиган кучи бўлмайди.
Партияларга кирмасдан мустақил равишда ҳам сайловларда иштирок этиш мумкин. Аммо, бундайларнинг сони унча кўп бўлмайди. Шахси машҳур бўлган кишиларгина бундай ишга қўл урадилар. Курдларнинг партиялари 10 фоизлик тўсиқдан ўтишларига амин бўлмаганлари сабабли, ўз одамларини мустақил номзод сифатида сайловга киритишди. Курдлар кўпчиликни ташқил қиладиган сайлов округларидан уларнинг тахминан 20 одами парламентга кирса керак.
Мамлакатнинг бир палатали парламенти - Туркия Буюк Миллат Мажлисида 550 ўрин бор.