09 June 2011
03:34 - Ваҳший филлар Ҳиндистонда шаҳар босди
Мусора шаҳарчасига кирган икки ваҳший филдан бири қизлар колежининг деворини йиқитиш билан чекланган бўлса, иккинчиси Бамбоо бозори хавфсизлик хизматининг ходимини хартумлари билан эзиб ўлдирибди, 5 кишини яралабди. Бундан ташқари, ҳиндлар муқаддас ҳисоблайдиган бир бузоқ босиб ўлдирилган, бир қанча автомобиль ташлаб юборадиган ҳолга келтирилган.

Шу муносабат билан эртага мактаблар бир кунга бекитилди. Одамлардан кўчага чиқмаслик сўралди. Шаҳар ҳокими Йеддиураппа бундай воқеалар тарорланмаслиги учун, филлар келиши мумкин бўлган йўналишларга чуқурликлар қазилиши кераклигини гапирди.