08 June 2011
20:28 - Ўзбекистон Катта Тўғонлар бўйича Халқаро Комиссияга аъзо бўлди
“Жаҳон” агентлигининг фақат рус тилида тарқатилган хабаридан маълум бўлишича, 1928 йилда яратилган бу Комиссия 28 май – 3 июнь кунлари Швецариянинг Люцерн шаҳрида 79-мажлисини ўтказибди. Унда Катта Тўғонлар бўйича Ўзбекистон Миллий Комиссияси ҳам иштирок этибди, Ўзбекистон Халқаро комиссияга аъзо қилиб олинибди. Халқаро Комиссиянинг бош қароргоҳи Парижда жойлашган.

Ўзбекистон ҳукумати қўшниларимиз Тожикистон ва Қирғизистондаги тўғонлар ва сув омборлари биз учун чиқараётган муаммоларни улар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиб, ҳал қилолмагач, шундай халқаро комиссиялар доирасида иш олиб бормоқчи эканлигини тушуниш мумкин. Бу – тўғри қадам, олқишга сазовор.

Аммо, Ўзбекистон расмийлари на юрт ичида на юрт ташқарисида мулоқот йўли билан бирон нарса эришишларига ишониш қийин. Чунки, мулоқот - демократик ва ошкоралик принциплари асосидагина самарали бўлади. Ўзбекистонда бундай принциплар ҳаётга жлорий қилинмаган.

Демак, битта йўл қолади – муаммоларни куч билан ҳал этиш. Бироқ, Ўзбекистон ҳукумати бутун кучини тинч мухолифатни қафасда ушлаб туришга сарфламоқда. Бошқа нарсага ҳоли йўқ.