08 June 2011
19:07 - Қорамол журналистларимиз учун шу ҳам хабар: Андижонда қоғоз сарфлаш камаймоқда эмиш
Бўлиши мумкин, аслида, бўлиши ҳам керак. Чунки, бутун данёда шундай бўлмоқда. Жамиятни компютерлаштириш кенгайган сари қоғоз ишлатиш камаяди, бориб-бориб йўқ бўлади.

Аммо бугун ЎзА тарафидан бу ҳақда алоҳида хабар тарқатилиши ножиддийликдир. Нима эмиш, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича Андижонда ҳам муаййан ишлар амалга оширилган, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 80 миллион сўм тежалган эмиш.

Қўшни мамлакатда қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилган кунларнинг бир йиллиги яқинлашмоқда. Бу ҳақда дунё оммавий ахборот воситалари гапирмоқда, машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар ўзбекни ҳимоя қилиш билан шуғулланмоқда.

Аммо, Ўзбекистоннинг қорамолларга айлантирилган ўзбек журналистлари жим. Улар 80 миллион сўмлик қоғоз тежалишини ёзиш билан овора.