19 May 2011
04:35 - АҚШнинг Афғонистон ва Покистон масалалари бўйича махсус вакили Марк Гроссман Ўзбекистонга келади
Марказий Осиёнинг Туркманистондан ташқари ҳамма мамлакатлари, Афғонистон ва Покистонга бўйлаб кеча сафарини бошлаган АҚШнинг мартабали мулозими Марк Гроссман мазкур мамлакатлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган. Сафар режалари хусусида ҳозирда аниқ маълумотлар йўқ, дейди мухбиримиз. АҚШ Давлат Департаментининг сайтимиз адресига ҳам келиб тушган дайжестида таъкидланишича, Марк Гроссман ҳар бир ташриф буюрган мамлакатида Давлат Котиби Ҳиллари Клинтоннинг шу йил 18 февралда Осиё ҳамжамиятига қилган мурожаатини ҳам эслатиб ўтади. Умумий шаклдаги ўша мурожаатда эса, АҚШ Осиё билан яхши муносабатлар ўрнатиш ниятида эканлиги қайтарилган, холос.

Эслатиб ўтамиз, Марк Гроссман АҚШ Давлат департаментида 30 йилга яқин хизмати давомида Давлат котибининг Европа масалалар бўйича ўринбосари, Туркиядаги элчи лавозимларида хизмат қилди. 2005 йилга қадар Жорж Буш маъмуриятида Давлат департаментининг сиёсий масалалар бўйича бўлимини бошқарган.