19 May 2011
04:21 - АҚШдан қайтган қочқин Бурҳон Чориев ҳибсдан озод қилинди
16 май кунги хабарларимизда АҚШдан келган Ўзбекистон фуқароси Бурҳон Чориев Тошкент шаҳар транспорт милицияси томонидан аэропортдаёқ ҳибсга олинганини билдириб, АҚШдан сиёсий бошпана олган Бурҳоннинг Тоштурмада сақланаётгани, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан жиноят иши қўзғатилганини таъкидлагандик.

Бугун кечқурун Бурҳон Чориев озодликка чиқарилди, энди у терговларга уйидан қатнайди. Табиий, ундан талаб қилинган шаклда хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олинган.