19 May 2011
03:48 - Ёзда Тошкент ҳувиллаб қолади-ёв, чунки, ҳукумат чўпдан ҳам ҳадиксирайдиган бўлиб қолган
Ҳозир ҳамманинг кўнглида худди шу каби хавотир бор. Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларнинг ўқув йили сўнгидаги имтиҳонларини тезлаштириб, май ойи сўнггига қадар машғулотларни тугатиш ва вилоятдардан келган талабаларни уйларига қайтаришга кўрсатма берган. Давлат ва жамоат муассасалари Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда бўлмаган шахсларни ишдан бўшатиш, миршаблар уларни пойтахтдан ҳайдаш амалиётини бошлаб юборишди.

Мустақилликнинг 20 йиллиги тантатаналари ўтказилишига ҳали уч ой борлигига қарамай ҳалитдан ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналари кучайтирилган иш режимига ўтишмоқчи. Айрим доиралар эса ёз ойларида қандайдир ташқи кучларнинг Ўзбекистонга нисбатан хуружи бўлармиш, деган ваҳимали гапларни кўтариб юрибди.

Бу йил олйи ўқув юртларига кириш учун ўтказилиадиган кириш тест имтиҳонларининг муддатидан аввалроқ ўтказилишига тайёргарлик кўрилмоқда, болалар лагерларининг 4-сменаси (август ойларига тўғри келадиган давр) бекор қилиниши назарда тулилмоқда, деди ҳоикимят бошқарувидаги шахслардан бири.