19 May 2011
03:25 -
Телефон хизматлари учун янги тарифлар белгиланади
Тошкент шаҳар телефон тармоқлари идораси аҳоли ва юридик шахсларга кўрсатиладиган алоқа хизматлари учун июнь ойидан бошлаб, янги тарифларни белгиламоқчи. Унга кўра, эндиликда жисмоний шахслар стационар телефон учун ойига 1850 сўмлик абонент тўловларини тўлаши лозим. Шунда телефон учун ойига 180 дақиқа лимит берилади ва меъёрдан ошган ҳар бир дақиқа учун 5,2 сўм миқдорида ҳақ ундирилади. Тизимдаги бу ўзгариш унчалик катта бўлмаса ҳам аҳолининг таъбини тирриқ қилишга етарли бўлди, дейди мухбиримиз.