18 May 2011
06:04 -
Бишкекда ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси ва рассом Азимжон Асқаров асарларнинг кўргазмаси очилди
Ҳозир Азимжон Асқаровнинг номи кўпчиликка таниш. Ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида таниш. Маълум бўлишича, у 1977 йили Тошкент бадиий ўқув юртини битрган ва юзлаб табиат манзаралари ва портретлар чизган рассом ҳам экан. Унинг дўстлари ва ҳамкасблари “Рассом ва ҳуқуқ ҳимоячиси Азижон Асқаровнинг дунёси” номли кўргазмани Бишкекда очишди. Бу ҳақда 24.kg агентлигини хабар тарқатди.
Унинг турмуш ўртоғи Бишкекга рассомнинг 50 дан ортиқ бадиий асарини олиб келишга эришибди. Кўргазма Қирғизистон пойтахтидаги “Россия” бизнес-марказида ҳамма учун очиқ.
Аввалги хабарларда айтилганидек, Жалол-Обод вилояти Бозор-Қўрғон туман суди Азимжон Асқаров ва яна бир неча ўзбекни ўтган йил июнь ойида оммавий тартибсизликлар ташкил қилишда, мавжуд ҳокимияни тўнтаришга чақиришда ва миллатлараро душманлик оловлари ёқишда айблаб, бутун умрга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқарган эди. Жалол-Обод вилоят суди ҳам судланувчиларнинг апелляция аризасини эътиборсиз қолдириб, туман судининг ҳукмини тасдиқлаган. Ҳозир бу иш Қирғизистон Олий Судида кўрилиши керак. Суднинг бошланиши турли баҳоналар билан ойлардан бери орқага суриб келинмоқда.
Ўтган йилги Қирғизистон жанубида бўлган қонли воқеаларни ўрганган Мустақил Халқаро Комиссия ўша кунларда ўлганларнинг 74 фоизи ўзбеклар бўлгани, шу кунларда қирғиз судлари тарафидан жазоланаётганларнинг 80 фоизи ўзбеклар эканлигини ҳам ҳисобга олиб, қирғизлар ўзбекларга қарши қатлиом уюштирганини феълан тан олган эди. Бу факт Қирғизистон ҳукумати ва қирғиз фашистлари тарафидан ўзбекларга нисбатан олиб борилаётган репрессив сиёсатни юмшатишга хизмат қилади.
“Бирлик” Партияси шу йил 7 май куни тарқатган “Эй, қардош қирғизлар, эс-ҳушингизни йиғиб олинг, ўзбекларни таъқиб этишни тўхтатинг!” номли баёноти ҳам Азимжон Асқаров кабиларнинг ишида адолат ғалаба қозонишига ёрдам бериши шубҳасиз. Аммо, айни замонда, Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистон ўзбекларини ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилмаётгани, қўшни мамлакатдаги воқеаларни кўрмаётгандек келаётгани - ҳозирги Ўзбекистон раҳбарларининг юзида қора доғ бўлиб абадий қолади.