18 May 2011
07:23 -
Ҳурриятпарвар Эргаш Булоқбоши таваллудига 100 йил тўлди, уни АҚШда ёдга олишмоқдами?
Иккинчи жаҳон уруши йиллари Туркистон Легиони сафида туриб, юртимизнинг мустақиллиги учун курашган Эргаш Шермат (адабий таҳаллуси Эргаш Булоқбоши) ҳаётда бўлса, бу йил 100 ёшга тўлган бўларди. Урушдан кейин АҚШга келиб, умрининг охиригача шу ерда яшаган бу инсон 1995 йилнинг 13 майида вафот этган, шу ерда дафн этилган.
Миллатиимзнинг улуғларидан бирининг 100 йиллик юбилейи ҳақида шу вақтгача юртимизда биргина нашр хабар қилди. 12.uz номли веб газетага АҚШнинг Виржиния штатидан хабар ёзган журналист Мавлон Шукурзода атоқли ижодкор, Туркистон-Америка ассосиацияси ташкилотчиларидан бири Эргаш Булоқбошининг юбилейини тилга олиш билан бир қаторда, унинг анчагина тўлиқ биографисини ҳам эълон қилган. Ушбу Интернет сайтида Булоқбошининг 1961 йилда ёзилган “Гуллар макони” китобидан баъзи шеърлар ҳам келтирилган.
Муҳбиримиз Эргаш Булоқбошининг ҳозир ҳам АҚШда Виргиния штатининг пойтахт Вашингтонга яқин бир шаҳарчасида яшайдиган турмуш ўртоғи Ҳадича ая, Эргаш аканинг Туркистон Легиони бўйича сафдоши Рўзи Назар, “Америка Овози” радиосида бирга ишлаган ва узоқ йиллар бир шаҳарчада бирга яшаган дўстлари Мирзапўлат Ҳакимий, Абдулла Чиғатой, ҳозир ўша шаҳарчада яшаётган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат билан гаплашиб, аниқлашича, Эргаш Булоқбошининг юз йиллиги, минг афсуски, АҚШда ҳали ҳеч бир шаклда нишонланмаган. Ҳатто, “Америка Овози” радиосидагилар ҳам уни эслашмаган.
Ҳадича аягина бу хусусда баъзи фикрлар борлигини, яқинда Эргаш аканинг сафдошлари билан маслаҳатлашиб, мустақиллигимиз курашчисининг 100 йиллигини нишонлаш хусусида бир хулосага келиш мақсади борлигини айтди.