18 May 2011
04:14 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Сайловни қайта ўтказишни талаб қиламиз”
Одатда маҳалла қўмитаси раиси, яъни оқсоқол деганда ҳаётий тажрибага эга, олий маълумотли, маҳалладошларининг яхши-ёмон кунларида бош-қош бўладиган, ташкилотчилик қобилиятига эга уддабурон, абжир одамлар тушунилади. Лекин биз айтмоқчи бўлган Бектемир тумани “Бектемир” маҳалласи қўмита раиси И. Ориповни бу хислатлар четлаб ўтган. Шунга қарамай И. Орипоов бир ишда жуда уддабуронлик қилди. Яъни, 2011 йил 14 май куни маҳалла қўмитаси раислигига бўлган сайловда шундай устомонлик билан иш юритдики, натижада сайлов комиссиси раиси “НПП Истал” заводи директори З. Толибжонов ва унинг ёрдамчиси бўлган 289-мактаб директори М. Ахмедова ўзининг ўқитувчилар коллективи билан махалланинг олдиндан тайёрланган бир гуруҳ одамларидан ишчи гуруҳи ва вакиллар тузиб, сохта имзоларни тўплаб сайловда шу одамларнинг қўлларига мандат бериб шулар ёрдамида яна бир муддатга ўз лавозимида қолди. 2003 йилдан бери “Бектемир” махалласига раислик қилиб келаётган И. Орипов шу йиллар мобайнида маҳалла учун ҳеч қандай иш қилмаган, хатто маҳалланинг қозони, стол-стули умуман ҳеч нимаси йўқ. Раис бўла туриб, маҳалланинг азаси ва тўйида қатнашмайди.
Туман ҳокимининг муовини А. Ёрматовга маҳалла раисидан норози эканлигимизни билдириб, сайловнинг демократик тарзда ўтишини таъминлашини ёзма равишда мурожаат қилганмиз. Лекин А. Ёрматов илтимосимизни қондиришни хаёлига ҳам келтирмади шеккили, аксинча А. Ёрматов И. Ориповнинг иш услуби хокимиятдагиларни қониқтиришини айтди. Нега ҳам қониқтирмасин? Чунки қачонлардир давлатимиз томонидан катта пул маблағи ажратилиб, Бектемир махалласи тўла-тўкис ичимлик суви билан таъминланди, деб ҳужжатлаштирилиб, пули эса ҳокимият томонидан ўзлаштириб юборилган.
Вақти келиб аҳоли ичимлик суви олиб келиниши учун талаб билан И. Ориповга чиқсак, “бу иш учун давлатнинг маблағи йўқ” деб ҳокимиятни айбини яшириб келган. Шундан кейин маҳалла ахли юқори мутассади ташкилотларга мурожаат қилиб, махаллага ичимлик суви олиб келинишига эришди. Балиқ бошидан сасийди деганларидек ҳокимията ишловчиларнинг аксарияти ўзининг хусусий бизнесини йўлга қўйиш билан овора. Биз Бектемир тумани аҳолиси ҳам Марказий туманларидагидай ҳар хил кўнгил очар соя-салқин жойлар бўлишини, умуман туманимизнинг янада гўзал ва барча қулайликларга эга бўлишини хоҳлаймиз.
Шу билан бирга маҳалла оқсоқоллигига сайлов қайтадан И. Ориповнинг хоҳиши билан эмас, балки маҳалла аҳли истак хоҳишини инобатга олган ҳолда демократик тарзда ўтказилишини мутасадди ташкилотлар назорати остида маҳалла аҳли муносиб деб топган номзодлар ўртасида ўтказишни ташкиллаштириб беришларини илтимос қиламиз. И. Орипов махаллани аудит текшируви асосида топширишни истаймиз
“Бектемир” маҳалласи фуқарлари
(жами 31 имзо)