18 May 2011
03:49 -
“Бирлик” бир қатор тадбирларни ўтказишга рухсат сўраб, Тошкент шаҳар ҳокимига мурожаат қилди
Бугун “Бирлик” Партияси вакиллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Усмоновга партиянинг шу йил 7 май куни ўтказилган Марказий Кенгаш мажлисида келишилган тадбирларни ўтказиш юзасидан расман мурожаат қилди. Мурожаатда 28 май куни “Бирлик” Партиясининг асосчиси бўлган “Бирлик” халқ ҳаракатининг Таъсис Қурултойи ўтказилганига 22 йил тўлиши муносабати билан бир гуруҳ бирликчилар бобокалономиз Амир Темирнинг ҳайкали пойига гул қўйиши, сўнгра Адлия вазирлигига бориб, партиянинг рўйхатга олиниш масаласи бўйича учрашув ўтказиши ва ниҳоят кўча қоидаларини бузмаган ҳолда Қирғизистон элчихонасига бориб, Қирғизистон ҳукуматига ўзбекларга қарши ўтказилаётган адолатсизликни тўхтатиш талаб қилинган баёнотни топшириши режалаштирилгани билдирилган ва бу тадбирларни ўтказиш учун рухсат сўралган.
Партия фаоллари ўз мурожаатига ижобий жавоб берилади, деган умидда. Бироқ мурожаатни қабул қилган шаҳар ҳокимлигининг канцелария бўлими ходимаси мурожаат мағзи тугул, “Бирлик”нинг нима эканини тушунмади. Аммо ариза маъсул одамларнинг қўлига тушгандан кейин ҳокимликда нималар бўлаётганини тасаввур қилиш қийин эмас.