18 May 2011
03:37 -
Тошкент шаҳрида фуқароларни рўйхат(прописка)га олиш тўхтаганига ярим йил бўлибди
Бугун мухбирларимиз қўлга киритган бир расмий ҳужжатга кўра, вилоятлардан келган фуқароларни Тошкент шаҳрига доимий ва вақтинчалик рўйхат (прописка)га ўтказиш тўхтатилгани маълум бўлди. Тошкент шаҳар ҳокимнинг ўтган йил ноябридаги қарори билан тўхтатилган бу амалиёт Ўзбекистон Респубилкасининг Конституциясига мутлақо зид бўлиб, мамлакатда конституциявий суд амалда мавжуд бўлганида бу қарор бекор қилиниши лозим эди. Боиси мамлакатнинг ҳар бир фуқароси исталган ҳудудда яшаши, истиқомат қилиши мумкин, бунга ҳеч бир қарор монъелик қила олмайди.
Тирикчилик қилининг сўнгги имкониятлари, бирмунча қониқарли маиший хизматлар, ижтимоий-итисодий шароит пойтахтдагина қолгани учун ҳам мамлакат фуқаролари Тошкентга кўчиб келишга интилмоқда. Ҳукумат эса вилоятларда ижтимоий инфратузилмани яхшилаш ўрнига пойтахтни бекитиш билан овора.
Дарвоқе, юқорида айтилган ҳужжат – Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси таркибидаги бошқармалардан бирининг раҳабари томонидан ёзилган расмий хат – расмда келтирилган. Уни катталаштириш учун курсор билан босинг.