18 May 2011
03:26 -
Туристлар учун барча қулайликларга эга вагонлар ҳозирланмоқда
Мустақилликнинг 20 йиллиги тантаналари арафасида Ўзбекистонга келган туристлар махсус поездларда саёҳат қилиш имконига эга бўлади. Куни кеча Ўзбекистон ТВ томонидан намойиш этилган лавҳалардан маълум бўлишича, туристлар учун махсус вагонда 8 йўловчи жойлашади. Вагон барча қулайликлар, хусусан, интернет, назоратли совутиш ва иситиш (климат контрол) тизимига эга. Махсус ошхона ва дам олиш хоналарига эга вагонлар дастлаб Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига қатнайди. 115 та бундай пассажир вагонларни қуриш учун “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати қарийб 95 миллон АҚШ доллари миқдорида пул сарфламоқчи.