17 May 2011
03:11 -
Гулноранинг “саховат”и қадрланмади
Президент Ислом Каримнинг тўнғич қизи Гулноранинг Канн кинофестивали доирасидаги “Кино ОИТСга қарши” номли акциясига барҳам берилибди. Бу ҳақда “Озодлик” радиоси фестивалининг умумий ташкилотчиси amfAR ширкати маъмурларига асосланиб хабар берган. АҚШдаги amfAR, ОИТС муаммосини тадқиқ қилиш жамғармаси томонидан ташкил қилинадиган бу хайрия акцияларини Гулнора икки йилдан бери ўзининг саховатпешалиги билан қизитаётганди.
Ташкилотчилар Ҳьюман Райтс Вотч сингари жамоат ташкилотларининг танқидидан кўз очолмай қолгач, Гулноранинг баҳридан ўтибди. У 19 май кунги тадбирга киритлмайди.
Эслатиб ўтамиз, Гулнора 2009 йилда “Кино ОИТСга қарши” номли акцияда ташкилотчиларга ярим миллон евро улашган, дейди мухбиримиз.