17 May 2011
02:28 -
Самарқанднинг Каттақўрғонида синфхоналар пиллахонага айланмоқда
Туман ҳокими Пирматбой Ўсаровнинг ташаббуси билан ўрта мактаблар синфхоналари пилла етиштириладиган хоналарга айлантирилмоқда. Шунодоғам 2-3 сменада ўқийдиган ўқувчилар энди ўз ўрнини пиллага бўшатишмоқда. Туман халқ таълими мутасаддиси синфхоналарда пилла етиштирилаётган Ватанимизга фойда экани, шундоғам ўқувчилар ҳозирги пайтда баҳорги дала юмушларига жалб қилингани боис пилланинг машғулотларга таъсир қилмаётганини таъкидлади. “Пилла прокурор назоратида тарқатилмоқда, у қонуннинг эгаси бўлса, биз нима ҳам қилардик” дейди мутасадди.