17 May 2011
03:33 -
АҚШдан қайтган қочқин Бурҳон Чориев ҳибсга олинди
Ўтган куни кечаси АҚШдан келган Ўзбекистон фуқароси Бурҳон Чориев Тошкент шаҳар транспорт милицияси томонидан аэропортдаёқ ҳибсга олинди. У Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Ҳасан Чориевнинг ўғли бўлиб, 2005 йилда акаси Баҳодир Чориев билан биргаликда АҚШдан сиёсий бошпана олган. Ҳозирда Тоштурмада сақланаётган Бурҳонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари бормоқда.
Маълумки, қочқин мақоми ўз мамлакатида сиёсий-диний-миллий ёки бошқа сабаблар билан қамалиши ёки ҳаёти таҳлика остида қолиши мумкин бўлган одамларга берилади. Шундай экан, чет элда қочқин мақоми олган одамнинг ўз мамлакатига ўзи кириб келиши мантиқсизликдан ташқари, ақл билан тушуниб бўлмайдиган воқеа бўлиб, Бурҳон Чориев нима сабабдан, ҳатто, ноқонуний йўллар билан мамлакатини тарк этган эди, деган савол уйғотади.
Лекин, нима бўлишидан қатъий назар, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари бу масала билан яқиндан шуғулланишади ва Бурҳон Чориевга ёрдам беришга ҳаракат қилишади, деб умид қилиш керак.