15 May 2011
03:47 -
Лукашенкога лаънат, мухолифларига "ажаб бўлсин" дегинг келади
Белорусия диктатори Александр Лукашенко ўтган йили 19 декабрда бўлган президентлик сайловларида биринчи марта ҳамма мухолифатчиларга номзод кўрсатиш имкони берди. Бундан маст бўлган мухолифатчилар бир эмас, 7 ёки 8 номзод кўрсатдилар, буни демократия деб тушундилар. Натижа нима бўлди? Ҳар бир мухолифатчи 1-3 фоиз атрофида овоз олди. Бунинг устига, улар ўша куниёқ тўпалонга айланиб кетган митинг уюштирдилар.
Тахмин қилиш мумкинки, Лукашенко собиқ Совет мамлакатларидаги ҳамма аҳмоқ мухолифатчилар сингари Белорусия мухолифатчилари ҳам бирлашолмасликларини, сайловда яккама-якка иштирок этиб, пичоққа олинадиган овоз ололмагач, митингга чиқишларни олдиндан ҳисобга олди ва митингда балки ўз провакаторлари ёрдамида тўпалон чиқариб, кейин ҳамма мухолифатчиларни ҳибсга олди.
Бугун Минск шаҳри Москва туманининг суди ўша мухолифатчилардан бири, президентликка номзод бўлган Андрей Санниковни оммавий тартибсизликларнинг ташкилотчиларидан бири сифатида 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Агар Белорусия мухолифатчилари бир умумий номзод кўрсатсалар эди, у номзод камида 20-30 фоиз овоз оларди. Бундай номзодни Ғарб қўллаб-қувватлар, унга келажакда маънавий ёрдам берарди, Лукашенко ҳам бундай номзод билан ҳисоблашишга мажбур бўларди, дейди "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат. Айнан шу сабабдан Ўзбекистон мухолифати ичидаги маъсулиятсиз лидерчаларни шок терапия усуллари билан сиёсий саҳнадан йўқ қилиш ва ҳаммани “Бирлик” Партиясида бирлаштириш кераклигини гапирмоқдаман. Очиқча айтиш керакки, бу – тарихда ўхшаши бўлмаган йўл, прецедентсиз хатти-ҳаракатдир. Чунки, бошқа имконимиз йўқ.
Лукашенкога лаънат ўқиш ва унинг мухолифларига ҳамдардлик билдиришимиз табиийдир. Аммо, жаҳл ва алам устида, бу аҳмоқ мухолифатчиларга “ажаб бўлсин” дегинг ҳам келади.