15 May 2011
04:19 -
Путин талвасасининг сабаблариидан бири – дунё яқинда электоромобилларга ўта бошлайди
Владимир Путин раҳбарлигидаги Россиянинг сиёсий элитаси талвасда эканлиги охирги пайтда аниқ қўриниб турибди. Бунинг сабаблари кўп. Аммо, уларнинг асосийларидан бири, балки асосийси, ҳозирги ҳокимият Россияни нефть сотишдан келган фойдага асосланиб яшаш ва ривожланишдан қутқаролмади. Шу кунларда нефть нархи юксак бўлса ҳам, узоқ вақт шундай бўлолмайди.
Бугун ББС тарқатган хабарга кўра, Германия канцлери Ангела Меркел ўз мамлакати 2020 йилга келиб бир миллионта электромобиль ишлаб чиқаришига ишонишини гапирибди ва бу нарса ривожланган мамлакатларни нефтга боғликликдан қутқаришини урғулабди.
Табиий, унинг гапларида жон бор. Бу йўналишдаги ишларга ҳукуматнинг эътибори кучайтирилиши ҳақида бир неча йил аввал ўша вақтдаги АҚШ президенти Жорж Буш ҳам айтганди.
Ҳақиқатдан, Россия ва бошқа нефть сотувчи мамлакатлар ўз келажакларини жиддий равишда ўйлаб кўришлари керак. Масалан, қўшнимиз Қозоғистон ҳам.