14 May 2011
19:23 -
Бу дунёга нима бўлди ўзи: Йигит севган қизини кўр қилди, энди қизга йигитни кўр қилиш ҳаққи берилди
Ғарб матбуоти бундай ваҳший ҳукмни қоралади. Яқинда Amnesty International ташкилоти 14 май куни, яъни бугун ижро этилиши керак бўлган ҳукмни бекор қилишга чақирди. Ҳозиргина тарқатилган хабарларга кўра, Эрон суди бугун ўша ҳукмни бажаришни кечиктиришга қарор қилди.
Табиий, эронлик йигитнинг қилган иши қабиҳлик. Ҳаёти барбод бўлган Аминанинг қасд олиш кайфиятини ҳам тушуниш қийин эмас.
Бундай воқеа фақат Эронда эмас, дунёнинг ҳар қандай мамлакатида бўлиши мумкин эди. Зора бу воқеа атрофида кўтарилаётган шов-шув бошқаларга ибрат бўлса, бундай разилликлар бошқа қайтарилмаса.