13 May 2011
03:11 -
Тошкентда ёзувчиларнинг “Ижод уйи” ташкил этилади
Режимга садоқати бениҳоя бўлган ижодкорларни рағбатлантириш кампанияси доирасида яна бир йирик лойиҳага қўл уриладиган бўлибди. Тошкентда ёзувчи-шоирлар, қаламкашларнинг “Ижод уйи” ташкил этилади. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси муассислигида чоп этиладиган “Шарқ юлдузи” ва “Ёшлик” журналлари ҳамда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газеталари негизида бирлашган таҳририят - Ижод уйи барпо этилади. Мазкур лойиҳага ҳукумат томонидан катта миқдорда хўрак ажратилган.
Ижод уйининг раҳбари этиб, ўтган асрнинг ошкоралик йилларида миллий озодлик ҳаракатининг вужудга келишида муҳим роль ўйнаган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг ҳозирги масхарабоз Бош муҳаррири Саъдулла Ҳакимнинг тайинланиши кутилмоқда. Мазкур шахс бир қанча илғор нашрларни жиловлашда тажриба орттирган. Жумладан, ҳозир ўзи раҳбарлик қилаётган машҳур газетани ҳам.